Ўзбекистон ва Уммон султонлиги Ўзбекистон Фанлар академиясининг Беруний номидаги Шарқшунослик институти кутубхонасини қуриш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда «Анҳор» хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли Қарорида қайд этилганидек, лойиҳа қурилиш ва монтаж ишларининг Уммон султонлиги томонидан қопланишини кўзда тутади. Лойиҳага 15 миллион доллар ажратилади.
Маълум қилинишича, лойиҳа борасида ўзаро келишувга эришилган; ҳозирда у ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)