Ўзбекистонда 2014—2016 йилларда тез ёрдам хизматининг автоматлаштирилган бошқарув тизими ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 июлдаги 190-сонли Қарорига асосан, лойиҳа Корея Республикаси томонидан молиялаштирилади. Бу ҳақда «Анҳор» хабар берди.
Лойиҳада тез ёрдам хизматини ягона диспетчэр-алоқа марказида автоматлаштирилган тизим орқали бошқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Лойиҳа доирасида телекоммуникация ва технологик инфратузилма яратилади.
Корея Республикаси мазкур лойиҳа учун уч миллион доллар ажратади. Маълумотларга кўра, лойиҳа ҳозирда ишлаб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)