Қозоғистонда яккакураш спорт турлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда 20 дан зиёд давлатдан уч минг нафарга яқин спортчи миллий яккакураш спорт турларини намойиш этди, деб хабар берди «Олам Спорт» нашри.
Олма-Ота шаҳридаги жаҳон чемпионатида ўзбек жанг санъати усталари ҳам яккалик ва жуфтлик баҳсларида муносиб иштирок этди.
Мусобақада Жонибек Абдураҳмонов, Ҳасан Дўстбоев, Достон Сатторов, Аслибек Шералиев, Шерзод Қурбонов, Жамил Юсупов, Шаҳбоз Ўктамов, Даврон Солиев, Жасурбек Холмуродов, Ҳожиакбар Абдураҳмонов, Азиз Абдураимов, Шаҳзод Абдураззоқов, Моҳигул Йўлдошева, Гулруҳ Султонова каби спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Нуфузли мусобақада ўзбекистонлик спортчилар яккалик, жамоавий баҳслар ва кўргазмали чиқиш бўйича 27 та олтин, саккизта кумуш ва олтита бронза медални қўлга киритди.
Изоҳ (0)