Microsoft-Nokia компанияси McLaren номли 3D флагман смартфонини ишлаб чиқармайдиган бўлди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
McLaren смартфони Windows Phone операцион тизимида ишлаши, унинг дисплейига қўл теккизилмасдан ишлатилиши ва бу қурилма кузда тақдим этилиши ҳақида хабар берилган эди.
Бу технология 3D Тоуч лойиҳаси деб номланади ва унинг устида Nokia ходимлари бир неча йилдан буён изланишлар олиб бораётган эди. McLaren смартфонининг ишлаб чиқарилмаслиги ҳақидаги хабар Microsoft-Nokia бундай турдаги смартфонни келажакда ишлаб чиқармайди дегани эмас.
18 мингта ишчини ишдан бўшатаётган ва Nokia X линейкасидаги смартфонларни Android’дан Windows Phone операцион тизимига ўтказаётган компания раҳбари Сатя Наделланинг келажак режалари орасида 3D Тоуч технологиясидан ҳам яхшироқлари бўлиши мумкин :)
Изоҳ (0)