«Барселона» клуби ҳужумчиси Лионель Месси, бир тақвим йилида 53 миллион евро (деярли 72 миллион доллар) тўлайдиган Испаниянинг биринчи солиқ тўловчиси бўлади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
2007—2009 йиллар мобайнида реклама ҳамда ҳамкорлик шартномаларидан тушган даромадлар декларацияда қайд этилмаган бўлса, қиймат уч миллионга ошиши мумкин.
2014 йил бўйича белгиланган 53 миллион еврони ўйинчининг ойлик маоши, уй-жой ҳамда реклама шартномаларига солинган солиқлар ташкил қилади. Бундан ташқари, бу қийматга 2010—2012 йиллар давомида тўланмаган 22,4 миллион евро ҳам киритилган.
Сўнгги етти йил давомида Месси Испания ғазнасига 100 миллион евродан кўпроқ солиқ тўлади.
Forbes нашрининг маълумотига кўра, Месси йилига 48 миллион евродан ортиқ даромад топади.
Изоҳ (0)