Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске жаҳон чемпионатидаги инқирозга қарамай, терма жамоа бошқарувида қолишини айтиб ўтди. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
«Футбол ассоциацияси президенти билан биргаликда олти йиллик муваффақиятли фаолият иккитагина мағлубиятдан устун туради, деган хулосага келдик.
Федерация менинг ишимни юқори баҳолайди ва биз ҳамкорлик қилишда давом этамиз. Жамоада ҳеч қандай кескин ўзгаришлар бўлмайди, мен фақат баъзи ўзгаришларни амалга ошираман. Ишончим комилки, биз яхшироқ ўйнаймиз ва тўғри йўлга қайтиб оламиз», — дейди Дель Боске.
Изоҳ (0)