Google компанияси 2014 йилнинг иккинчи чорагида эришган натижаларини 17 июль куни эълон қилди. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.
Иккинчи чорак якунларига кўра Google даромади ўтган йилнинг шу пайтига нисбатан 22 фоиз ўсишни кўрсатиб, деярли 16 миллиард долларга етган.
Компания соф фойдаси эса 3,42 миллиард долларга тенг бўлди. Бу билан компания кутилганидан яхшироқ натижага эришганнини кўриш мумкин.
Google’нинг ўтган чоракдаги катта янгилиги — ўз-ўзини бошқарадиган автомобиль бўлди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)