17 июлдан бошлаб Google Analytics дастурини iPhone учун юклаб олиш мумкин бўлди. Бу ҳақда Mashable маълумотига асосланиб «Парол» нашри хабар берди.
iPhone учун мўлжалланган бу дастурнинг Android қурилмаларга мўлжалланган версияси эса икки йил олдин чиқарилган эди.
Худди Android’даги дастур каби iPhone’да ҳам Google Analytics ёрдамида сайтингизга айни пайтда ва маълум вақт (кун, ҳафта, ой) оралиғида қанча одам ташриф буюраётганини билиш мумкин. Шунингдек, Google Analytics сайтга қайси манбалардан ташриф буюрилаётгани ва куннинг қайси пайтида ташрифлар сони кўпроқ бўлаётганини кўрсатади.
Таъкидлаш жоиз, iPhone учун мўлжалланган Google Analytics дастури iPad планшетларида ишламайди.
Изоҳ (0)