Ўзбекистоннинг Ягона интерактив давлат хизматлари портали тадбиркорларга кичик бизнесга мансублилик тўғрисидаги маълумотнома берувчи янги хизматни йўлга қўйди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
«Ягона порталда ‘Кичик бизнесга мансубликни тасдиқлаш’ янги хизмати ишга туширилди ва бу хизмат тадбиркорларга кичик бизнес эканлигини тасдиқловчи маълумотнома олиш имконини беради. Ушбу хизмат фақатгина Ягона порталда рўйхатдан ўтган юридик шахслар учун мўлжалланган», — деб қайд этилган портал сайтида.
Бу хизмат орқали эндиликда иш жойини тарк этмай, Ўзбекистон Республикаси солиқ хизмати органларидан корхонанинг кичик бизнесга мансублиги ва ишчилар сони ҳақида маълумотнома олиш ва чоп этиш мумкин.
Хизмат барча юридик шахслар учун бепул.
Изоҳ (0)