Тошкент шаҳридаги «Локомотив» истироҳат боғида жами 1200 квадрат метр майдондан иборат картодром ишга тушди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар берди.
«Ferrari Kart» номли мазкур аттракцион ўзининг йўллари, чорраҳа ва айланма ҳаракатлар, йўл ҳаракат қоидалари белгилари ва назоратчидан иборат шаҳарча кўринишида қурилган.
Истироҳат боғи вакилларининг айтишича, шаҳарчадаги ҳаракатнинг махсус нозир томонидан бошқарилиши болалар тарбиясига ижобий таъсир кўрсатиб, автомобиль ҳайдаш ва йўлда ўзни тутиш маданиятини оширади.
«Ferrari Kart» шаҳарчасидаги транспорт воситаси бўлган экологик тоза Ferrari Berg моделидаги велокартлар автомобиль ишлаб чиқарувчи машҳур компанияларнинг дизайнерлик уйлари билан ҳамкорлик қилувчи Голландиянинг Berg компанияси томонидан ишлаб чиқилган.
Ҳозирда картодромда болалар (50 кггача) ва катталар (70 кггача) учун мўлжалланган велокартлар мавжуд. Бундан ташқари, Американинг Razor компаниясидан Razor Crazy Kart ва Razor Go Kart электр автомобиллари келтирилади.
«Локомотив» вакилларининг таъкидлашича, бундай аттракцион Тошкентда илк бор ишга туширилган.
Изоҳ (0)