Бугунги кунга келиб барча қурилмалар смартфон билан «дўстлашмоқда», шу жумладан АҚШнинг Бостон шаҳридаги скамейкалар ҳам. Бу ҳақда Mashable нашри хабар берди.
Ҳудуддаги айрим истиқомат қилувчилар боғдаги қуёш энергиясидан фойдаланиб смартфонни қувватлай оладиган скамейкалардан фойдаланишни бошлади. Шунингдек, ушбу ўриндиқлар ҳаво сифати ҳамда шовқин даражасини ҳам ҳисоблаб боради.
Скамейкаларлар Soofa деб номаланади ва ҳозирда Бостоннинг жами олтита ҳудудида ўрнатилган. Бундай ўриндиқлардан 100таси аллақачон тайёрлаб қўйилган. Тез орада ақлли скамейкалар Бостон ва Кембриж шаҳарларидаги паркларда ўрнатилади.
Лойиҳа асосчиси Сандра Рихтернинг сўзларига кўра, Германия, Италия, Гонгконгда жойлашган турли ташкилотлар Soofa ўриндиқларига катта талаб билдирмоқда.
Изоҳ (0)