Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11 июлдаги қарори билан сешанба ва жума кунлари республика музейларига болалар бепул ташриф буюриши мумкин бўлган кунларга айланди.
Ҳужжатга кўра, ҳафтада икки марта барча давлат музейлари 18 ёшгача бўлган болалар ва улар билан бирга келган ота-оналарни бепул қабул қилади.
Шунингдек, қарор орқали Маданият ва спорт вазирлигининг ҳар йили 2—8 сентябрь кунлари Музейлар ҳафталиги ўтказиш ҳақидаги таклифи ҳам тасдиқланди. Ушбу ҳафталик доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади, барча хоҳловчилар музейларга бепул ташриф буюради.
Изоҳ (0)