Samsung компанияси яқин ойлар ичида Galaxy Alpha деб номланган янги фалгман смартфонини тақдим этиши мумкин. У кузда тақдим этилиши кутилаётган iPhone 6 смартфонига рақобатдош бўлади. Бу ҳақда BGR.com сайти хабар берди.
Galaxy Alpha яқинда ишлаб чиқарилиши хабар берилган Galaxy F флагманининг бошқа номи бўлиши ҳам мумкин. Янги флагман смартфон метал корпусга эга бўлиши хабар қилинган.
The Korean Herald нашрида ёзилишича, Galaxy Alpha’да 4,7 дюймли Super AMOLED дисплей ва Exynos 5 Octa чипи ўрнатилади ва смартфон 6 мм қалинликда бўлади. Mail.Ru хабарига кўра, Galaxy Alpha смартфони 13 августда тақдим этилиши мумкин.
Изоҳ (0)