Google Venture Европа стартапларини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратади. Бу ҳақда Mashable хабар берди.
«Биз Лондон, Париж, Берлин каби ҳудудлардан эътиборни ўзига жалб қила олган компаниялар пайдо бўлганини кўрдик. Европа стартаплари юқори салоҳиятга ега эканлигига ишонамиз», — деди Google Venture вакили.
Google Venture 2009 йилда фаолиятини бошлаган ва у стартапларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Унинг охирги ҳаражати йил бошида бўлган ва 3,2 миллиард долларни ақлли термостат ҳамда тутунни сезувчи қурилма ишлаб чиқарувчи Nest компанияси учун сарфлаган.
Изоҳ (0)