Ироқ шимолидаги Бей-Ҳасан ва Киркук нефть конларини курдларнинг ҳарбий ташкилоти эгаллаб олди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Бей-Ҳасан ва Киркук нефть конларидан биргаликда кунига 450 000 баррел нефть қазиб олинади.
Ироқнинг нефть вазирлиги вакили мазкур икки коннинг курдлар томонидан эгаллаб олинишини «хавфли ва масъуляцизлик билан амалга оширилган ҳаракат», деб баҳолаб, курдларни чекинишга чақирмоқда.
Курд ҳукуматининг айтишича, уларнинг бу ҳаракатига Киркукдаги асосий конларни бир-бири билан боғлаши лозим бўлган янги трубопровод қурилишини тўхтатиш режалаштирилаётгани сабаб бўлган. Бундан ташқари, Ироқ Курдистон автоном минтақасидаги ишчиларнинг маоши, шунингдек, нефтдан келадиган даромаднинг 17 фоизини беришдан бош тортаётганликда айбланмоқда.
«Ироқ бош вазири Нури ал-Малики автоном ҳудуднинг бюджетини ноқонуний равишда қисқартирди»,– дейди Курдистоннинг халқаро муносабатлар бўйича минтақавий департаменти раҳбари Фалаҳ Мустафо Баккир. Шунингдек, у курдларнинг талаби бажарилмас экан, нефть конларини эгаллаб туришда давом этилишини таъкидлади.
Маълумот учун, Ироқнинг 60 фоиз нефтини Курдистон автоном минтақаси етказиб беради. Киркук эса дунёдаги энг катта нефть конларидан бири бўлиб, шаҳар асосий аҳолисини курдлар ташкил этади.
Изоҳ (0)