АҚШнинг Техас штати Ҳюстон шаҳрида тўрт нафар болани отиб ўлдирган шахс уларнинг отаси бўлмаган. Miami Herald интернет нашрининг хабар беришича, Хаскел исмли жиноятчи болалар билан бирга, уларнинг ота-онасини ҳам ўлдирган. У ўзи отиб ташлаган аёлнинг собиқ куёви бўлиб, у оила аъзоларидан унинг собиқ рафиқаси қаерда эканлигини айтишни талаб қилган. Жиноятчи аслида беш нафар бола ҳамда собиқ рафиқасининг опаси ва ўз божасига ўқ узган бўлиб, оиладаги бош фарзанд — 15 ёшли қиз тирик қолган.
ABC News ахборот агентлигининг ёзишича, тирик қолган фарзанд бошидан шикастлангани заҳотиёқ ўзини ўлганга солади ва жиноятчи уйни тарк этгач, полицияга қўнғироқ қилиб, ҳодисани етказади. У жиноятчи буваси ҳамда бувисини ўлдиргани кетаётганини айтади.
9 июнь, чоршанба куни жиноятчи полиция ходимлари томонидан қўлга олиниб, собиқ рафиқасининг опаси ва оила аъзоларини ўлдирганликда айбланди.
Маълумот учун, аввалроқ, ушбу жиноятчи маҳаллий полиция участкаси томонидан ўзи ўлдирган болаларнинг отаси деб топилган эди.
Изоҳ (0)