Аваст номли дастурлар ҳимояси билан шуғулланувчи компания eBay аукциони орқали 20 та турли хил ишлатилган смартфон сотиб олди ва улар устида текширув ўтказди. Улардаги барча маълумотлар ўчирилган бўлиб, хотираси худди янги телефонларники каби бўм-бўш эди. Лекин натижалар шуни кўрсатдики, хотираси буткул ўчирилганда ҳам смартфондаги маълумотларнинг барчаси йўқ бўлиб кетмайди. Бу ҳақда Mashable нашри хабар берди.
Текширувчилар телефон хотирасидаги маълумотларни қайта тикловчи дастурлар ёрдамида 20 та телефондан ўчириб юборилган маълумотларни тиклашга уринишди.
Текширув давомида 20 дона телефондан жами 40 000 сурат олинди. Улар орасида 1500 таси фарзандлар билан тушилган оилавий, 250 таси эса селфи суратлар бўлган. Шунингдек телефонлар хотирасидан 750 та электрон хат, 250 та контакт ва манзиллар қайта тикланди.
Юқоридаги текширувлар фақатгина Android қурилмаларда ўтказилган. iOS операцион тизмида ишлайдиган қурилмалар хотирасидаги маълумотларни эса тиклаб бўлмайди. Бунга сабаб Apple қурилма хотирасидаги маълумотларни ўчириш учун яхшироқ иш бажаради.
Аваст ходимларининг фикрича, смартфон хотирасидаги маълумотлар ўчирилгандан сўнг ҳам улар бир файлда сақланиб қолади. Аммо Apple қурилмаларида бундай эмас, улар хотирасидан маълумот ўчирилганда, барча файллар қайта ёзилади ва улар янгилик пайтидаги ҳолатига қайтади.
Агар сиз Android’да ишлайдиган қурилмангизни сотмоқчи бўлсангиз, бу фикрингиздан қайтинг, яхшиси уни улқотириб юборинг. Ёки унинг хотирасини бирор видео билан тўлдиринг. Масалан итингизнинг югуриб юришини тасвирга олиб, смартфон хотирасини тўлдиринг ва шундан сўнг унинг барча маълумотларни ўчиринг. Лекин бу усул ҳам кафолатланган натижани бермаслиги мумкин, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)