Украина қуролли кучлари Донецк вилоятининг Артёмовск ва Дружковка шаҳарларини қайтариб олди, деб хабар қилади Euronews.
Украина ҳукумати шарқий ҳудудларга ёрдам жўнатиш учун гуманитар коридорни ишга туширди. Ҳарбийлар эса операциянинг энг сўнгги — ҳал қилувчи босқичига тайёрланмоқда.
Аввал хабар берганимиздек, 5 июль куни Украина армияси бўлинмалари Славянск ва Краматорскни эгаллаган эди. Айни дамда мазкур шаҳарларда инфратузилмани қайта тиклаш ишлари йўлга қўйилди. Краматорскда эса ижтимоий тўловларни амалга ошириш учун ғазна хизмати ўз фаолиятини олиб бормоқда.
6 июль, якшанба куни Донецк шаҳри марказида «Донецк халқ республикаси»ни қўллаб-қувватлаш мақсадида намойиш бўлиб ўтди. Ҳозирда айирмачилар Луганск, Горловка ва Донецк аҳоли яшаш пунктларини эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)