Ўзбекистон миллий алоқа оператори — «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси CDMA-450 стандартидаги уяли алоқа тармоқларини кенгайтириш фикридан қайтиши мумкин, деб хабар берди «РИА Новости»га асосланиб «Новый век» нашри.
Ўзбекистон ҳукумати томонидан август ойи сўнгига қадар Хитой ривожланиш банкидан 100 миллион доллар миқдорида кредит жалб этиш режалаштирилмоқда. Маблағ «Ўзбектелеком» компанияси лойиҳалари, хусусан, CDMA-450 ўрнига GSM стандартини ривожлантиришга ажратилади, — деб ёзади нашр.
Аввалроқ компания 2018 йилга қадар мамлакат ҳудудида Uzmobile филиали базасида GSM-тармоқ яратиб, уни CDMA-450 билан бир қаторда фойдаланиши ҳақида хабар берган эди.
«Ўзбектелеком» миллий алоқа операторининг мазкур лойиҳаси 3,9 минг таянч станциялари, 8 миллион рақамга мўлжалланган 4 минг радиореле қурилмалари комплектини ўрнатишни кўзда тутади.
Маълумот учун, 2013 йил охирига келиб, EV-DO Rev.A технологияси асосида ишлаётган Uzmobile уяли алоқа тармоғи аъзолари сони 390 минг кишини ташкил этди.
Изоҳ (0)