NATO бош котиби Андерс Фог Расмуссен Euronews’га берган интервьюсида Украинада барқарорликни тиклаш борасида Россияга мурожаат этди.
«Улар (руслар) қуроллар оқими ва жангчилар гуруҳининг Украина чегарасини босиб ўтишига йўл қўйиб бермоқда. Биз Россиядан Украинанинг шарқий қисмидаги беқарор ҳолатни тўхтатишни сўрадик. Биз Россиядан айирмачилар гуруҳига ён босмасликни ва Украина чегарасидаги ҳарбийларини олиб кетишни талаб қиламиз», — деди NATO Бош котиби.
Берлинда бўлиб ўтган суҳбат давомида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Киевни келишилган шартларни бажаришни ишонтиришда Ғарбнинг роли катта эканлигини айтиб ўтди.
«Берлинда қабул қилинган декларацияни амалга оширишда ғарбий ҳамкасбларнинг ўрни катта деб ўйлайман. Улар Киев ҳукуматини декларация бўйича иш тутишга чақиришлари керак», — деди Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири ушбу ярашувни чўзмасдан амалга ўшириш «инсонлар ҳаёти» билан ўлчанишини ҳам билдириб ўтди.
Изоҳ (0)