4 июль куни Франциянинг Алби шаҳрида таълим олувчи ўқувчининг онаси мактабга пичоқ билан келиб, барчанинг кўз ўнгида 34 ёшли муаллиманинг жонига қасд қилди, деб хабар беради «РИА Новости» «Франс Пресс» агентлигига таяниб. Биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамай, ўқитувчини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Воқеа жойига келган Франция таълим вазири Бенуа Амоннинг котиби бу ҳодиса мактаб ва унинг атрофидаги зўравонликларга қарши курашни кучайтиришга ундади.
Ўқитувчининг жонига қасд қилиниши сабаби тергов жараёнида аниқланади, — деди прокурор Клод Деран.
Францияда содир бўлган бу ҳодиса хусусида прокурор матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.
Қўшимча: Биринчи хатбошида хато ёзилган «5 июль» «4 июль»га алмаштирилди.
Изоҳ (0)