Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходими светофорнинг қизил чироғига ўтиб кетган трамвайни тўхтатди ва баённома тузди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» («Тошкент ҳайдовчилари») гуруҳи аъзолари хабар берди.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

«ЙХҲББ ходими бу қоидабузарлик бўйича, тахминимча, баённома тузди. Натижада трамвайлар ҳаракати 20 дақиқага тўхтаб қолди», — деди ижтимоий тармоқ аъзоси.

Постга қолдирилган изоҳларнинг кўпчилигида гуруҳ аъзолари ЙҲХББ ходимини бу иши учун мақтаган ва тўғри иш қилганини таъкидлаган.

Баъзи фойдаланувчилар трамвай ҳайдовчилари доимий равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузишини ёзган бўлса, бошқалар трамвай машинистларини автобус ҳайдовчилари каби мунтазам текшириб туришни таклиф қилган. Яна бир изоҳда эса трамвай ҳайдовчилари кечқурунлари тезликни ошириб ҳаракатланиши «фош қилинган».

Бу қоидабузарлик ҳақида расмий хабар берилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади