Ericsson компанияси 5G тармоғи орқали маълумотларни секундига 5 гигабит тезликда юборишни тажрибадан ўтказди. Бу ҳақда CNET хабар беради.
Тажриба Швецияда ўтказилиб, унда япониянинг NTT Docomo ва Жанубий Кореянинг SKTelecom компаниялари иштирок этди.
5 гигабит/секунд тезлик бугунги кундаги 4G тезлигидан 250 баробар каттадир. Бундай тезлик смартфонлардан ташқари автомобиль, тиббиёт ускуналари, ва бошқа қурулмалар учун ҳам зарур.
«Агар 4G одамларни бирлаштиришга ёрдам берган бўлса, 5G ҳамма нарсаларни бирлаштиради», — деди Жохан Уиберг, Ericsson компаниясининг вакили.
5 гигабит/секунд тезлик орқали 50 ГБ катталикдаги фильмларни 80 секундда юклаб олиш мумкин бўлади.
«Ericsson 4G тезликдан 5G тезликка ўтиш бўйича етакчи эканлигини кўрсатиши керак. Биз бу тажрибани ҳаётга тадбиқ эта оламиз», — дея қўшимча қилди Уиберг.
Маълумотларга кўра, ушбу технология 2020 йилдан сўнг кенг оммага тақдим этилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)