Кубада автомобиль сотиб олишга доир барча чекловларни бекор қилувчи янги қонун йил бошида кучга киргач, олти ой давомида 50 та автомобиль ва тўрт мотоцикл сотилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Бундай кам кўрсаткич нархларнинг ниҳоятда баландлиги билан изоҳланди. Биргина Havana Peugeot дилерлик компанияси ўзининг 206 моделини 2013 йилда 91 ооо долларга баҳолаган бўлса, бу йил Peugeot 508 моделини 262 000 доллар деб белгилади.
Мамлакатнинг 11 дилерлик компанияси жами 1,28 миллион долларга яқин савдо қилди. Куба ҳукумати бу пулларнинг 75 фоизини жамоат транспорт тизимини яхшилаш учун сарфлашини айтиб ўтган.
Маълумотларга кўра, бу йил аҳоли орасида аввал фойданилган, ўртача нархи 23 759 доллар бўлган автомобиль ва мотоциклларни сотиб олиш кўпроқ кузатилмоқда.
Изоҳ (0)