Ёқутистондаги Исисах Туймаади миллий байрами вақтида Гиннеснинг рекордлар китоби учун оммавий қимиз ичиш бўйича рекорд ўрнатилди, дея хабар берди «Кун» Якутск шаҳри маъмурияти расмий сайтининг маълумотига таяниб.
Гиннеснинг рекордлар китоби вакилининг қайд этишича, қимиз ичиш маросимида 11 минг 136 киши иштирок этган.
«11 минг 136 киши — бу шунчаки фантастик рақам. Ушбу рекорд ўрнатилиши учун 500 киши ҳам етарли бўларди», – дея қайд этди Якутск маъмурияти вакили.
Бунгача Ёқутистонда Гиннеснинг рекордлар китоби учун иккита рекорд ўрнатилган: 2011 йили миллий варган мусиқа асбобида оммавий равишда, бир вақтда мусиқа ижро этиш бўйича, 2012 йили эса «жаҳондаги энг катта осуохай (миллий қўшиқлар ижро этиладиган махсус оммавий маросим)» рекордлари ўрнатилган.
Изоҳ (0)