«Туркистон» саройида 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган «Йилнинг энг фаол журналисти—2013» республика кўрик-танловининг ғолиб ва совриндорлари тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан оммавий спорт тарғиботи бўйича фаоллик кўрсатган журналистларга совға ва дипломлар топширилди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққан «Ёшлар» телерадиоканали муҳаррири Моҳигул Азимова, «Эркин Қарақалпақстан» газетаси мухбири Адилбай Оразов, «Правда Востока» газетаси мухбири Виктория Абдураҳимова давлат раҳбарига соҳа ривожи йўлида кўрсатаётган эътибори ва ғамхўрлиги учун самимий миннатдорлик билдирди.
Санъат усталари ва ижрочи ёшлар иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди.
Бундан ташқари, Тошкентнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари учун байрам сайли ташкил этилди.
Изоҳ (0)