Ўтган йили Android қурилмалардан фойдаланувчилар сони 900 миллионни ташкил этган эди. 25 июнь куни бўлиб ўтган Google I/О конференциясида Google’нинг Android ва Chrome бўлимлари бошлиғи Сундар Пичай бу кўрсаткичлар янги рекорд натижа қайд этганини таъкидлади. Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.
Сундарнинг сўзларига кўра, сўнгги 30 кун ичида Android’ли қурилмалардан фаол фойдаланувчилар сони бир миллиардан ошган ва ушбу фойдаланувчилар кунига 100 миллиард марта ўз қурилмаларидан фойдаланади.
Бугунги кунда Android қурилмалари ёрдамида кунига 93 миллионта «селфи» олинади ва 20 миллиард дона SMS жўнатилади.
Шунингдек, Google планшетлари сотуви ҳажми 46 фоиздан 62 фоизга ўсган. Мобил қурилмалар сотуви эса Chrome браузерининг мобил версиясидан фойдаланувчилар сонини ҳам оширган: Chrome'нинг мобил талқинидан кунига 300 миллион киши фойдаланади.
Google Play’дан Android дастурларни юклаб олиш ҳам ўтган йилга нисабатан 236 фоиз ўсишни қайд этган.