Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Миср жиноят суди 180 дан ошиқ экстремистларнинг ўлимга ҳукм қилинганини тасдиқлади. Улар орасида «Мусулмон биродарлари» етакчиси Муҳаммад Бадиа ҳам бор. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар берди.

Фото: itar-tass.com

Фото: itar-tass.com

Яна тўрт киши бутун умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бир киши 15 йилга озодликдан маҳрум қилинди, 496 киши эса оқланди.

Эслатиб ўтамиз, «Мусулмон биродарлари» ҳаракати кўмагида ҳокимият тепасига келган президент Муҳаммад Мурсий, унинг сиёсатига қарши акциялардан сўнг 2013 йилнинг июль ойи бошида Миср ҳарбийлари томонидан амалидан олиб ташланган эди. Мурсий ва «Мусулмон биродарлари» аъзолари эса қамоққа олинган эди. Мурсийнинг тарафдорлари унинг ҳокимиятга қайтарилишини талаб қила бошлади.

14 августда собиқ президент тарафдорлари лагерларининг ҳарбийлар томонидан тарқатиб юборилиши чоғида бир неча юз киши ҳалок бўлган ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган эди. Сентябрь охирида эса Мисрда «Мусулмон биродарлари» ҳаракати фаолияти расман тақиқланди. 25 декабрь куни эса Миср вазирлар маҳкамаси «Мусулмон биродарлари»ни расман террористик ташкилот деб эълон қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди