Нукусда «Юрт келажаги» кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди. «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда уч юзга яқин ёш архитектура ва дизайн, ахборот-коммуникация технологиялари, рационализаторлик таклифлари, техник лойиҳа ва ишланмалар, анъанавий ва амалий санъат, адабиёт каби йўналишлар бўйича ўз билим ва маҳоратини намойиш этди, дея хабар беради ЎзА.
Танлов якунида 40 нафар ёшнинг энг сара лойиҳа, таклиф ва ижодий ишлари муносиб рағбатлантирилиб, мамлакат босқичига йўлланма берилди.
Изоҳ (0)