Facebook’да юз берган носозлик оқибатида компания 500 минг доллар ёқотди. Бу ҳақда АҚШнинг Forbes нашри хабар берди.
Носозлик 19 июнь, пайшанба куни Тошкент вақти билан тахминан 12:55 да бошланган ва тахминан ярим соат давом этган. Бу вақт оралиғида 800 миллионга яқин Facebook’нинг кундалик фойдаланувчилари ўз саҳифаларига кира олмай қолган.
Маълумотларга кўра, Facebook соатига 1,16 миллион доллар ишлаб топади. Facebook 2014 йили бошқа компанияларни сотиб олиш учун 20 миллиард долларга яқин пул сарфлаган.
Изоҳ (0)