АҚШнинг Калифорния штати, Стоктон шаҳри полиция маҳкамасининг Facebook'даги саҳифасига 18 июнь, чоршанба куни қўйилган Жереми Микснинг расми 42 мингдан ортиқ «Like» ва кўплаб изоҳларга сабаб бўлди. Facebook фойдаланувчилари қўлга олинган Жеремини ҳаддан зиёд келишган эканлигини таъкидлаган ҳолда унинг чиройи хазон бўлаётганлигини билдиришган, деб ёзади The Huffington Post.
30 ёшли Микс Калифорнияда юз берган ўтишмада айбланиб, қўлга тушган тўрт нафар жиноятчиларнинг бири бўлган, аммо бошқа жиноятчиларнинг фотосуратлари бундай шов-шувга сабаб бўлмаган: Терри Бейлнинг сурати — 782 та, Жузри Коулман — 57 та, ва Жоэлина Коулман — 16 та «Like» йиққан.
Шунингдек, Facebook фойдаланувчилари Жереми сурати остига 13 мингдан ортиқ изоҳ қолдиришган. Қизиғи шундаки, Стоктон шаҳар полиция маҳкамасининг Facebook саҳифаси 2012 йилда очилгандан буён ҳеч бир жиноятчи бунчалик ижобий изоҳларга сабаб бўлмаган. Айни пайтда «Like»лар сони кўпайишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)