Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Украина президенти Пётр Порошенко Олий Радага мамлакат ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Андрей Дешицани лавозимидан озод этиш тўғрисидаги таклифни киритди. Қарор лойиҳаси 18 июнь, чоршанба куни Олий Рада сайтида эълон қилинган.

Андрей Дешица. Фото: kvedomosti.com

Андрей Дешица. Фото: kvedomosti.com

Бир вақтнинг ўзида Украина президенти мамлакатнинг Германиядаги элчиси вазифасида ишлаётган Павел Климкинни ташқи ишлар вазири этиб тайинлашни таклиф қилган.

«Кун»нинг қайд этишича, Климкинни ташқи ишлар вазири этиб тайинлаш ҳақидаги тавсия имзолаб бўлингани ҳақидаги ахборотлар ТИВнинг ҳозирги раҳбари билан боғлиқ можароли ҳолатдан аввал маълум бўлиб улгурган эди.

14 июнь, шанба куни Дешица Россиянинг Киевдаги элчихонаси олдига келиб, бу ерда норозилик намойиши ўтказаётган фаолларга қўшилган, улар билан мулоқот чоғида Россия президенти Владимир Путин ҳақида ҳақоратли қўшиқ куйлаб берган эди.

Расмий Москва украиналик вазирнинг бу хатти-ҳаракатини кескин танқид остига олди. Хусусан, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров украиналик ҳамкасби одоб-ахлоқ чегарасидан чиқиб кетганини қайд этиб, энди у билан ишлай олишини шубҳа остига олган эди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
НАТО Афғонистон учун ажратилган 3,4 млрд долларни Украинага бериши мумкин — Politico
Маҳаллий
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?
Маҳаллий
Қаршида 13 ёшли қизни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган Cobalt ҳайдовчи топилди