Малайзия ғарбида йўловчи кемаси чўкиб кетди, дея хабар беради «Кун» Reuters ахборот агентлиги маълумотига таяниб.
Кема бортида 97 нафар индонезиялик бўлган, ҳозирги вақтда уларнинг 67 нафари бедарак йўқолган деб гумон қилинмоқда.
Малайзия соҳил қўриқлаш хизмати вакиллари тахминига кўра, кеманинг аксарият йўловчилари — аёллар ва болалар — ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтиш ниятида бўлган.
Малайзия ҳукумати ҳалокат ҳудудига қидирув ишлари учун кема жўнатган ва яқин вақт ичида яна иккита кема жўнатилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)