Буюк Британиянинг The Independent нашри ўзининг онлайн кўринишида футбол ЖЧ—2014 доирасидаги Швейцария—Эквадор ўйини шарҳида Равшан Эрматовни озарбайжонлик деб ёзган эди. Бу ҳақда «Кун» хабар қилмоқда.
Ушбу ҳолат нафақат ўзбекистонлик, балки Равшан Эрматовга бефарқ бўлмаган хорижлик футбол мухлисларининг ҳам норозилигига сабаб бўлиб, улар ижтимоий тармоқлар орқали нашрга ўз эътирозларини билдирган.
Championat.asia интернет-нашрининг хабар беришича, ушбу ҳодисадан сўнг The Independent’нинг ўзбекистонлик ўқувчиларидан бири ушбу хатолик бўйича нашрга мурожаат қилган.
«Хатолик учун узр сўраймиз. Сиз айтган маълумот тўғриланди. Умид қиламизки, мазкур англашилмовчиликка қарамасдан, нашримизни кузатиб боришда давом этасиз», – дейилади The Independent’нинг жавоб мактубида.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ФИФА рефериси бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Бразилияда давом этаётган ЖЧ—2014да ҳозирча фақат битта ўйинни бошқарди. Эрматовнинг ҳаракатлари гуруҳ босқичи 1-тур учрашувлари орасида Worldreferee.com сайти эътирофи бўйича, енг яхшиси деб топилди.
Изоҳ (0)