Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида Ўзбекистон ва Корея ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган конференция бўлиб ўтди, дея хабар берди «Туркистон-пресс».
Унда Корея Республикасининг АКТ соҳасида фаолият юритувчи ташкилот ва компанияларидан 140 дан зиёд вакиллар ҳамда Ўзбекистон алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникаиция технологиялари давлат қўмитаси ва унинг қуйи ташкилотлари раҳбарлари, шунингдек, вазирлик ва муасассаларнинг АКТ бўлинмалари раҳбар ходимлари иштирок этди.
Тадбирда Корея Республикасининг АКТ соҳасидаги тажрибаси ва ҳамкорлик истиқболлари ҳақида тақдимот ўтказилди.
Конференция якунлари буйича «Unicon.uz» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлар маркази ҳамда Корея Республикаси электроника ва телекоммуникациялар илмий-тадқиқот институти (ETRI) ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ва Кореянинг интернет ва хавфсизлик агентлиги (KISA) ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум, Тошкент ахборот технологиялари университети, Uzinfocom маркази ва Корея Республикаси ахборот жамияти миллий агентлиги (NIA) ўртасидаги ҳамфикрлик ҳақидаги меморандум, Тошкент ахборот технологиялари университети ҳамда Сеул миллий университети (SNU) ва Кореянинг илм-фан ва технологиялар бўйича етакчи институти (KAIST) ўртасидаги ҳамфикрлик ҳақидаги меморандум, Тошкент тиббиёт академияси ва Кореянинг шарқий табобат институти (KIOM) ўртасидаги ҳамфикрлик борасидаги меморандум каби бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Изоҳ (0)