Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Пан Ги Мун жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Россия ва Жанубий Корея ўйинини кўрмаслигини билдирди. Бу ҳақда Uff.uz «Футбол на Куличках» сайтига асосланиб хабар берди.
— Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ҳар бир жамоани қўллаб-қувватлайман. Аммо шуни ҳам унутмангки, Кореянинг бугундан Россияга қарши бошланадиган ҳар бир ўйинида менинг юрагим дук-дук уриб туради. Учрашувни кўрмасликка қарор қилдим. Яхшиси, эрталаб ёрдамчиларимдан ўйин натижасини билиб қўя қоламан, — дейди Пан Ги Мун.
Изоҳ (0)