Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг 11 июнида Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида ва Сирдарё вилояти эндокринология диспансерида «Табиий, техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Фото: mchs.gov.uz

Фото: mchs.gov.uz

Ўқув машқлари уч босқичда ўтказилди:

  1. «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича обйект раҳбарияти, ФМ тузилмалари ва ФВДТ хизматларининг куч, воситалари йиғини»;
  2. «Телерадиокомпанияда юзага келган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф қилиш учун қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил қилиш»;
  3. «Шахсий таркибини шахсий ҳимоя воситалари ва замонавий асбоб-анжомлар билан тўлиқ таъминлаш, санитар сумкаларни тегишли тиббиёт воситалари билан жиҳозлаш».
Ўқув машқлари давомида телерадиокомпания ва эндокринология диспансери ФМ тузилмалари ва раҳбар таркибнинг амалий кўникмалари оширилиб, кўзланган мақсадларга эришилди.

Ўқув машқи раҳбарияти (Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ФВБА ва ҲМҚБ ТХ ФВ бўлинмаси бошлиқлари) томонидан телерадиокомпания ҳамда эндокринология диспансери раҳбариятлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга «Чекланган тайёр» деб баҳоланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси президент сайловида қатнашишга тайёрлигини билдирди
Маданият
«Кунига 1 000 доллар топганда талаш бўлган ота кексайганда ҳеч кимга керак бўлмай қолди» — Бобомурод Ҳамдамовнинг келини оиладаги келишмовчиликлар ҳақида (видео)
Спорт
Бразилия терма жамоаси кетма-кет 8 марта мундиал чорак финалига чиқди