Жорий йилнинг 11 июнида Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида ва Сирдарё вилояти эндокринология диспансерида «Табиий, техноген тусдаги фавқулодда вазиятларда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг ФВДТ хизматлари билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари» мавзусида махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ўқув машқлари уч босқичда ўтказилди:
- «Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича обйект раҳбарияти, ФМ тузилмалари ва ФВДТ хизматларининг куч, воситалари йиғини»;
- «Телерадиокомпанияда юзага келган фавқулодда вазият оқибатларини бартараф қилиш учун қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни ташкил қилиш»;
- «Шахсий таркибини шахсий ҳимоя воситалари ва замонавий асбоб-анжомлар билан тўлиқ таъминлаш, санитар сумкаларни тегишли тиббиёт воситалари билан жиҳозлаш».
Ўқув машқи раҳбарияти (Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ФВБА ва ҲМҚБ ТХ ФВ бўлинмаси бошлиқлари) томонидан телерадиокомпания ҳамда эндокринология диспансери раҳбариятлари ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга «Чекланган тайёр» деб баҳоланди.
Изоҳ (0)