Самарқанддаги «Ёшлик» истироҳат боғида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши билан ҳамкорликда «Гиёҳвандликнинг оқибатлари» мавзусида тадбир ташкил этилди, деб хабар беради ЎзА.
Тадбирда шаҳардаги таълим муассасалари ўқувчи ва талаба-ёшлари ўз тенгдошлари билан баҳс-мунозараларга киришди. Мавзуга оид расмлар ва иншолар танлови ўтказилди.
26 июнь куни Самарқанд шаҳри ва барча туманларда «Ёшлар – гиёҳвандликка қарши» шиори остида ёшлар акцияси ўтказиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)