«Амирбанк» хусусий очиқ акциядорлик-тижорат банкидан банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиб қўйилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки сайти хабар берди.
Хабарда таъкидланишича, «Амирбанк» лицензияси «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонуннинг 53-моддаси ҳамда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддасига асосан амалдаги банк қонунчилиги талабларини бузганлиги сабабли чақириб олинган.
Изоҳ (0)