«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКнинг «Бухоро» аэропорти МДҲ давлатларидаги энг тез ривожланаётган аэропорт сифатида эътироф этилди. Ушбу натижа йилига 100 дан 500 минггача йўловчиларни ташийдиган аэропортларнинг 2013 йилдаги фаолияти натижаларидан келиб чиқди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
«Аэропорт» Фуқаролар авиацияси уюшмасининг турли йўналишларда ғолиб бўлган аэропортларни тақдирлаш маросими Москвада бўлиб ўтди. Унда Бухоро аэропорти вакилларига диплом топширилди.
Бухоро аэропорти аввал ҳам ушбу танловда қатнашиб, турли йўналишларда ғолибликни қўлга киритган.
Изоҳ (0)