Гарвард кутубхонасида муқоваси одам терисидан тайёрланган китоб топилди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Хабар беришларича, инсон терисидан тайёрланган муқова XIX асрга оид, «Des destinées de l’ame» («Қалб тақдири») номли французча китобдан топилган.
«Кун»нинг маълум қилишича, муқова таркиби борасидаги дастлабки хулосаларнинг тўғрилигини кутубхонадаги масс-спектрометрия лабораториясидаги экспертиза текширувлари ҳам тасдиқлаган.
Қайд этишларича, бундай муқовали китоблар энг кўп XVI асрда чоп этилган бўлиб, XIX аср учун бундай китоб камёб ҳодиса ҳисобланади.
Китобнинг кейинги тақдири тўғрисида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)