2014 йилда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан саккизта касб-ҳунар коллежи Isuzu автобуслари билан таъминланди. Натижада 1,5 мингдан зиёд ўқувчининг дарсларга келиб-кетишига зарур қулайлик яратилди. Шунингдек, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари учун жамоат транспортида йўл ҳақи миқдори 50% етиб белгиланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар берди.
Бундан ташқари, Сирдарё туманидаги «Малик» агросаноат касб-ҳунар коллежи ҳовлисида велопарк пайдо бўлди. Бу ерда таҳсил олаётган 20 нафар ўқувчи дарсларга велосипедларда қатнай бошлади.
Сирдарёдаги Сайхунобод саноат коллежининг 20 нафар ўқувчисига ҳомийлар томонидан велосипедлар топширилди. Вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасидан маълум қилишларича, яна 400 нафардан зиёд ўғил-қизга велосипедлар тақдим этилади.
Изоҳ (0)