Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БААнинг «Аш-Шабоб» клуби ярим ҳимоячиси Азиз Ҳайдаров Тошкентда фермерлик фаолиятини бошлади. Бу ҳақда футболчининг агенти Санъат Шарипов Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар берди «Кун».
«Ҳайдаров Тошкентда, таътилда. Кўпчилик билмас, аммо унинг ўз фермаси бор. Ҳозир кўплаб чорва молларини етиштиради», – деб ёзади агент Шарипов. Twitter’даги хабарларда Азиз Ҳайдаровнинг сигирлар олдида тушган фотосуратлари ҳам илова қилинган.
Азизбек Ҳайдаров Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва БАА лигасининг энг тажрибали ва кучли футболчиларидан бири ҳисобланади. У миллий терма жамоа сафида шу кунгача 55 марта майдонга тушган.
Изоҳ (0)