Россиянинг энг йирик авиакомпанияси ҳисобланган «Аэрофлот» Тошкентдан Сочи, Ростов ва Минеральние Води шаҳарларига амалга ошириладиган рейсларни ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Россия ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация)га асосланиб, Gazeta.uz хабар бермоқда.
«Аэрофлот»нинг Тошкентни Москва ҳамда Санкт-Петербург билан боғлаб турувчи рейслари сақлаб қолинади.
Бундан ташқари, Росавиация маълумотларига кўра, кетма-кет икки мавсумдан бери Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгород шаҳарларидан Фарғонага парвозларни амалга оширмаётгани учун, «Ютэйр» компаниясига берилган рухсатни чақириб олиш режалаштирилмоқда, деб қўшимча қилди «Кун».
Ушбу рейслар ўрнига «Уральские авиалинии» авиакомпанияси томонидан Россиянинг Челябинск, Екатеринбург, Краснодар, Красноярск ва Нижний Новгород шаҳарларидан Фарғонага парвозларни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)