Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда Япония компаниясининг камёб телефонларидан бири, иккита симкартада ишлайдиган Sony Xperia C смартфони сотила бошлади. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабар берди.

Фото: phonearena.com

Фото: phonearena.com

Смартфон Android 4.2 операцион тизимида ишлайди. 5 дюймли сенсорли экран, 8 мегапикселли асосий камера, 1 Гб тезкор, 4 Гб ички хотирага эга.

Xperia C 2390 мА/с сиғимидаги аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, у смартфоннинг суҳбат режимида 10,1 соат, кутиш режимида 605 соат, мусиқа эшитиш режимида 54 соат ишлашини таъминлайди.

Қурилма ўлчамлари 74,15×141,5×8,88 мм, оғирлиги 153 граммга тенг.

Sony Xperia C’ни Тошкентдаги «Флешка» савдо мажмуасида 690 минг сўмга харид қилиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди