Apple компанияси фақат планшетларда қўлланиладиган ARM-процессор базасида стол компьютери ва ноутбуклар ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда MacBidouille нашри хабар берди.
Mac mini ва iMac стол компьютерларида, шунингдек 13 дюймли ноутбукда ARM архитектурасига эга 64 разрядли тўрт ядроли процессор ишлатилади. Айни пайтда бундай микросхемалар фақат смартфон, планшет ва серверларнинг алоҳида моделлари учун қўлланилади.
Янги қурилмалар Magic Trackpad сенсорли панелига эга клавиатура билан жиҳозланади.
Нашрнинг ёзишича, ARM-архитектурага ўтилган тақдирда, Apple стол компьютери ва ноутбуклардаги дастурий таъминотни ҳам унга мослаши керак бўлади. Компания бундай тажрибани 2005 йилда бошидан ўтказган. Ўшанда у PowerPC процессорларини х86 архитектурасига эга Intel микросхемалари билан алмаштирган эди.
Таъкидлаш жоиз, смартфон ва планшетларда 64 разрядли микросхемага ўтиш натижасида ҳар иккала операцион тизим (Mac OS ва iOS) учун дастурлар версиясини яратиш осонлашади.
Изоҳ (0)