Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Google ўз-ўзини бошқарувчи автомобилларни ишлаб чиқаришга киришишга тайёр, дея хабар берди Interfax. Ушбу машиналарда «юриш-тўхташ» тугмасидан бошқа ҳеч қандай бошқарув воситаси бўлмайди.

Фото: ria.ru

Фото: ria.ru

Транспорт воситаси икки кишига мўлжалланган. У электр двигательига эга бўлиб, тезлиги соатига 40 километрга тенг.

Машинанинг одатда бампер жойлашадиган олд қисми кўпиксимон юмшоқ материалдан ишланган, шу туфайли у йўловчилар учун хавфсиздир. Шунингдек, ундаги ойналар ҳам эгилувчандир.

Лойиҳа танқидчиларининг фикрича, ихтиро автомобиль оқимининг кескин кўпайиб, шаҳарлар кенгайишига сабаб бўлиши мумкин.

Дастур бошидан буён Google’нинг ўз-ўзини бошқарувчи автомобиллари миллионлаб километр йўл босиб, турли маълумотларни йиғди ҳамда кутилган (қизил чироқда тўхташ) ва кутилмаган (қоидани бузиб ўтиб кетиш) ҳодисаларга реакция қилишни ўрганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2035 йилга бориб аҳоли 45 миллиондан ошиши кутиляпти — PMTI
Дунё
Афғонистонда юқори мартабали амалдорлар “Толибон” етакчисини тахтдан ағдармоқчи 
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда