Ўзини Олег Плисс деб атаётган номаълум хакер iPhone телефонларини узоқдан туриб ўчириш ва блоклаб қўйишни ўрганди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Apple форумида фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, телефонини ёқиши билан унга қурилмаси Олег Плисс томонидан бузилгани, агар ундан яна фойдаланмоқчи бўлса, PayPal орқали 100 доллар ёки евро юбориши кераклигини сўраб хабар келган.
Телефонларнинг бундай тусда «эгаллаб олинаётгани» ҳақида Буюк Британия ва Австралиядан ҳам хабарлар келиб тушмоқда. Daily Mirror’нинг ёзишича, Британияда хакер одатда 55 фунт стерлинг талаб қилади.
Мутахассислар фикрича, бегона қурилмага кириш учун хакер Find My iPhone («iPhone’имни топ») тизимидан фойдаланади. У iCloud интернет-сервиси ёрдамида смартфон қаердалигини аниқлаш имконини беради.
Изоҳ (0)