Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги коллежлардан бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган Дилнур Хуррамова таниши Дилобар Ҳакимова билан «Чортоқ деҳ­қон бозори» ҳудудида бир фуқарога 5561 АҚШ долларини 15 миллион 349 минг сўмга сотаётган пайтда фош қилинди. Улардаги 5561 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар берди.

Фото: static.ngs.ru

Фото: static.ngs.ru

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни лэгаллаштиришга қарши курашиш (СВОЖЖДЛҚК) департаментининг Чортоқ туман бўлим бошлиғи Баҳодир Қобиловнинг маълум қилишича, Дилнур Хуррамова ва Дилобар Ҳакимова Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди. Уларга суд томонидан ҳукм чиқарилиб, энг кам ойлик иш ҳақининг 30 баравари миқдоридан жарима жазоси тайинланди. Ашёвий далил сифатида олинган 5561 АҚШ доллари давлат тасарруфига ўтказилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди